Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ризқ сабаби хақида

17:18 / 09.12.2022 | Фаррухбек | 1300

Ассалому алайкум! Мен 10 йилдан бери давлат ишида ишлайман. Шу ишда ишлаб юриб ёшлигим утиб бошка иш кулимдан келишига кузим етмайди ёки куркаман. Ризк аллохдан эканлиги, менинг зиммамда факат кулимдан келган сабабларни килиш бороигини куп эшитяпиан. Лекин охирги пайтларда ишхонадаги вазият мени ишдан бушашимга караб кетяпти. Лекин имоним сустлигиданми, билимим ожизлигиданми бошлик томонидан килинаётган адолатсизликларга чидаб ишлаб юрибман. Саволим шундан иборатки, 1) мен у жойда ишламасам бошка сабаб кулимдан келмаса ризкимни кандай топаман? 2) Аллох азза ва жалла инсон боласи она корнида 121 кунга тулганда амали, ажали, ризки, бахтли ёки бахтсиз эканини ёзганда каерда нима касб билан ризк топишини хам ёзганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қўлимдан келмайди, деманг. Аллоҳга таваккал қилиб енгилроқ ишни бошини тутаверинг. Ҳаракат қилсангиз бас. Озми-кўпми ризқингизни топасиз. Фақирликнинг айби йўқ, фақирликдан қўрқиш айбдир. Сиз эътиқодингизни тўғирлаш ва сабабларни тутиш ғамини қилинг.

2). Барча-барчаси қадарда битилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat