Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Она ва пул

17:28 / 09.12.2022 | Zokirjon05 | 983

Ассалому алайкум! Билмадим балким, бу сӯзларим онасидан шикоят бӯлиб кӯринар. Мен шунчаки, онам билан пул борасидаги муомалотимни қандайлигини сизларнинг муносабатларингиздан билиб олмоқчиман. Ҳуллас энамнинг қӯлида пул турмайди. Ӯзи, кенжа укам, келини билан икки гӯдаги билан икки ҳонали квартирада яшайди. Мен оилам билан, яна битта укам ӯз оиласи билан, отам икинчи хотини билан бӯлак-бӯлак яшаймиз. Қисқа қилиб айтганда энамнинг рӯзғори катта эмас. Мен ижарада яшайман, Россияга келиб кетиб юраман 15 йилдан бери уй оламан деб, натижа ноль хозирча. Алҳамдулиллаҳ хеч қайсимиз энамнинг рӯзғорини камитмаймиз, бироқ шунга қарамай бугун масалан зарур керак деб 500минг сӯм сӯраб олсалар икки кун ӯтиб яна пул сӯрайдилар, икки кун олдин шунча пулиз бор эди тугадими десам, "ҳа сенга оғирим тушябдими?" ҳафа бӯлиб қолади. Шунинг учун гапиролмиман. Ота-она фарзанднинг бошидаги қушлардир, "пиррр" этиб учиб кетмасидан розилигини олиб қол деган ӯгитга кӯра индамайман, онам рози бӯлса Аллоҳ ҳам рози бӯлади деб. Лекин орқаворотдан эшитиб тураманки, энам ӯзларининг эҳтиёжларига деярли ишлатмас эканлар. Ҳали синглимнинг рӯзғори учун лаш-лушлар олар, ҳали уйидаги укамнинг болаларига кийими устига кийим олар экан. Қӯлида пули бӯлмаса қарзга олиб ташлайверар экан. Отам ҳам гапирмайди, ӯзи кам келади энамнинг ҳузурига. Мени ҳам тӯрт нафар фарзандларим бор, иккитаси балоғатга етган. Ӯзи бечора энам биз тӯртта фарзандни беота катта қилдилар ойлик маошига. Шунга энди оёқларини узатиб катта-катта еб-ичиб кийиниб юрсин дейман, бироқ энам ӯзларига урмас эканлар пулни. Пулни исроф қилябдимикан деб ӯйлябман. Бизни қийналиб катта қилганлари учун кӯнгилларини ранжитишдан ҳам жуда қӯрқаман, табиатим захарроқ бӯлгани учун ӯзи ота-онам билан камроқ мулоқотлашаман, бирон гапим кӯнгилларини оғритиб қӯймасин деб. Шунга энамдан пул беришдан олдин нимага ишлатишини сӯрасам жоизми? Ёзиқларимдан Ота-энамга нисбатан ёмон муносабатда бӯлябди деб хулоса қилсаларингиз мободо, унда мен сизларнинг насиҳатларингизга жудаям муҳтожман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одатда уларга етадиган миқдордан ортиғини беришингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat