Мен ҳозир пул ишлаш билан Рўссияда юрибман. Тез тез бошим оғрийдиган, ўзимни оғир сеза бошладим. Ҳар гапга жаҳли чиқиб уришадиган бўлиб қолдим. Ойилалиман. Бир қизим ва ўғлим бор. Оъртоғимни маслаҳатига кўра фолбинга бордим. Фолбин айтдики, ҳотининг сани иссиқ совуқ қилган, ҳар дойим сани муллага бориб ўқитади, мақсақ уйга пул жунатсин деб. Шунингдек фолбин айтдики ҳотининг сани емас пулинга ошна, пулингни олиб кейин сендан қутилиш юлини қидиради деди. Сан ҳотининг учун ҳеч ким емас деди. Дуоларнинг кучи билан сен ҳотинингга пул жунатаяпсан деди. Шунга сизлардан илтимос нима қилай ёрдам беринг, бу кетаверишда жинни бўлиб қоламан.
Ким фолбинга борса ва унинг айтганини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган динга куфр келтирган бўлади. Сиз дарҳол тавба қилинг ва духтирларга кўрининг.