- Ва алайкум ассалом! Ғийбат икки қисмга бўлинади. Уришиб турган ғайридинларни ғийбат қилиш, бу жоиз. Иккинчиси омонликда бирга яшаб турган ғайридинларни ғийбат қилиш. Бу ҳам икки турга бўлинади. 1-уларни хилқатини, масалан бўйи паст ёки баландлиги, кўзини ғилай ёки шу каби аъзоларини ғийбат қилиш. Бу мутлақо жоиз эмас. Чунки бу Мусаввир Зот Аллоҳни яратганини масхара қилиш бўлиб қолади. 2-диний ва хулқий айблари ва фисқ-фужурларини зикр қилиш. Бу жоиз. Албатта бунда ҳам бир мақфсад бўлиши керак. масалан улардан мусулмонларни узоқ тутиш, ўша хулқлардан нафратлантириш каби. Уларни ҳаққига ҳидоят сўраб дуо қиласиз. Валлоҳу аълам!