Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин кўйлак ижарага бериш

00:58 / 10.12.2022 | Xasanovich | 1184

Ассалому алайкум! Мени бир танишим бор Тошкентдан Фарғонага келин кўйлак олиб келиб 1 кунлик ижарага беради. Масалан Тошкент 200$ дан олиб келган кўйлакни 300$ дан кунлик ижарага беради ва уни олган киши тўй маросимини тугатиб қайтариб олиб келади айнан ўша кўйлакни бошқа бир кишига ҳам ўша нархда яна ижарага беради ва бу 5 ёки 6 марта такрорланади кейин эса нархини 200$ ёки 150$ га тушуради шу ишни қилиш ҳалолми? Буни ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган кийимларни кийиш ҳам ижарага бериш ҳам мумкин эмас. Ўша танишингиз бошқа иш қилсин. Умумумий қоидага кўра, ижарага олинган нарсани ижарачининг розилигисиз қайта ижарага бериш дуруст эмас. Ижарага берилаётган нарса шариатда таъқиқланган нарса бўлмаслиги шарт.  
Шариатга зид кийим олиш жоиз эмас.
Мусулмонлик характери деган нарса бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига узоқ юртлардан вахший ҳаётга ўрганган, дину-диёнатдан юз фоиз маҳрум инсонлар келишар, ўн кун, узоғи билан бир-икки ой туришар ва ўз юртларига қайтиб кетишар эди. Шу икки ой мобайнида улар Қуръонни тўлиқ ёдламасдилар, суннатларни ҳам тўлиқ ўрганиб олишмас эди. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ уларни энг одил шахслар, Ўзи рози бўлган ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлган даражага кўтарди. Улар шу 10-20 кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима ўрганган деб ўйлайсиз? Улар мусулмонлик характери деган нарсани ўрганганлар ва шунда собитқадам бўлиб қолишга ҳаркат қилганлар. Ёлғон гапириш тўғри келса бу мусулмонни харкатери эмас, бу фосиқ-фожирнинг харакатери. Ваъдага хилоф қилиш тўғри келса, бу мусулмонни характери эмас бу мунофиқнинг характери. Роббисини амрига итоат қилмайдиган ҳолат, намоз-рўзани тарк қилиш ҳолатига рўпара бўлса бу мусулмоннинг характери эмас, бу кофир-мушрикларни характери. Бировнинг молини олишга тўғри келиб қолса бу мусулмонни характери эмас, бу золимнинг характери – дея олганлар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шуни ўрганганлар. Улар ҳеч бир нарса эвазсиз бўлмаслигини чўқур ҳис қилганлар. Аллоҳ таолонинг жаннатини ҳам албатта бир бадали бор деб билиб, ўша бадалини тўлашга ҳаркат қилганлар. Қуп-қуруқ қўл билан жаннатни орзу қилиб ўтиришавермаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat