Ассалому алайкум! Онам 10 доллардан касса ўйнашяпти, иккилантирадиган жойи шуки 10 долларни сўмга чақиб сўм йиғилади. Хаммага малумки доллар курси кўтарилиши тушиши мумкин 1-олган одам билан охирги олган одамни суммаси фарқ қилади. Шу ерда рибога айланиб қолмаяптими?
– Ва алайкум ассалом! Йиғилган сўмларни долларга алмаштириб сўнг қарз беришаётган бўлса зарари йўқ. Бу иш кассирни саррофликка вакил қилиб сўнг ўшани қарз бериш бўлади. Бундай қилмасдан тўғридан-тўғри сўм бериб, сўм олишаётган бўлса тенгма-тенг бўлиши шарт, ортиқчаси рибо. Валлоҳу аълам!