Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавобизи бердим ва 3 талоқ қилдим деган

13:26 / 03.03.2022 | Akmal | 1110

Ассалому алайкум! Келиннинг отаси жавобини беринг деганда куёв жаҳли чиқиб биринчи гапи жавобизи бердим ва 3 талоқ қилдим деган бўлса кейин орадан 3-4 ҳафта ўтиб ярашиб қоридан қайта шарий никоҳдан ўтиган бўлса, бу тўғрими ва бу ҳалолми? Шу никоҳдан ўтилиб яшаб юрган бўлса қори ака никоҳ қилди сабабларини яхши ўрганиб кейин никоҳ ўқиб қойди иложисини қилиб деб (Қозиҳонадан ўтилган никоҳ) шундай яшаб юрилса, бунинг оқибатлари нима бўлади? Шу фикрда яшаб юрсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёзганларингизга қараганда аёлга уч талоқ тушган. Уч талоқдан кейин яшашга йўл йўқ. Аммо масаланинг сиз ёзмаган, баён қилмаган, эътибор қаратмаган жиҳатлари ҳам бўлиши, ёки умуман хато маълумот етказаётган бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас. Биз ёзганингизга кўра ҳукм айтдик. Вазиятни аниқлаштириш учун ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat