Ассалому алайкум! Бази инсонлар ўқишга кираётганида таниш билиш оркали киришади. Буни натижасида бази иктидорли инсонлар ўқишга кира олмай қолишади. Саволим: 1) Бунда шу йўл билан ўқишга кирганларни хукми қандай бўлади? 2) Кейин улар шу диплом билан ишлашлари жоизми, яни бир умр бировни хақини еган бўлиб қолмайдими ёки уёғига шу диплом билан ишлаш мумкинми? 3) Агар у яхши ўқиб, қайтанги жамиятга кўпроқ фойдаси тегадиган инсон бўлиб етишсачи?
– Ва алайкум ассалом! 1). Пора бериб киргани учун ҳаром иш қилган бўлади.
2-3). Уёғига ўтишдан аввал поранинг нақадар оғир гуноҳ эканини тааммул қилиб кўрсин. Пора берувчи ҳам олувчи ҳам воситачиси ҳам лаънатланган. Лаънат бу Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлиш дегани. Астойдил тавба қилсин. Тавбаси қабул бўлиши учун қайси амал васила бўлишини умид қилса ўшани бажарсин. Агар ўқишда давом этишни танласа, дипломга муносиб бўлиш учун ўқисин, ўргансин, илм олсин. Унинг ўрнига ўқишга кириши мумкин бўлганларнинг илм савияси билан тенглашсин. Шунда ўша дипломи билан ишлаши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!