Ассалому алайкум! Биз инглиз тилидан таълим берувчи ўқув марказида фаолият олиб борамиз. Ҳар 3 ҳафтада бир имтиҳон ташкиллаймиз ва имтиҳон жараёнини видеога олиб ижтимоий тармоқларга жойлаймиз. Бу вазиятда вилоятнинг ҳар хил жойларидан келган тест бажарувчи ёшлар видеога олинади. Шунда биринчидан, ҳижоб ўрамаган ёш қизлар ҳам видеога тушади ва видеони кўпчилик томоша қилади. Иккинчидан, видеога олишда имтиҳон топширувчилардан видеога тушириш учун рухсат сўралмайди (сўралса ҳам, ҳамма бунга розилик бермайди деб ўйлайман). Ҳурматли устозларга саволим шуки, шундай видеога олишнинг ҳукми қандай? Ишимиз шаръан ҳалол тарзда олиб борилиши учун қандай йўл тутганимиз маъқул?
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг розилигисиз тасвирга олманг. Имкон бўлса, имтиҳондан олдин умумий рухсат олиб олинглар. Авратлари очиқ ҳолда бўлса изн беришса ҳам тасвирга олманг. Валлоҳу аълам!