Ассалому алайкум! Бир киши Умра зиёратига борган Наманганлик онахон, у ерда мўжизавий ходисани гувоҳи бўлишибди. Телефонида осмонни видеога олиб қандайдур бир булутми ёки бир нима харакланганини бу эса фаришта деб тарқатган вахолангки бундан олдин хам шунга ўхшаш Аллоҳ мўжизаси деб фаришталар деб кўплаб одамлар ютубе ва телеграмларга видео тарқатишган. Ёки бўлмаса шайтон жин каби бўлмағур видео тасирига тушган деб ишонишади бу қанчалик тўғри? Ўзи одам кўра олмайдику. 2. Мен бир китобданми ўқиган эдим адашмасам фаришта бинафшасимон ранг бўлиб уни хўроз кўра олар экан, шайтон жинни эса тутинсимон оловданми эшак кўра оларекан. Бу қанчалик рост?
– Ва алайкум ассалом! Бунақа нарсаларга эътибор берманг.
عن حفص بن عاصم قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : كفى بالمرء كذبا أن يحدث بكل ما سمع رواه مسلم
Ҳафс ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини сўзлайвериши ёлғончилигига кифоя қилади” дедилар".
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!