Жуда тўғри айтасиз! Илмсизлик барча бало – офатларнинг боши. Кишилар, хусусан, ёшлар ўзининг мусулмон эканидан келиб чиқиб, динини ўрганишни истайди. Ҳеч нарсани билмагани учун ким нима деса, шуни дин деб қабул қилади. Бундан турли тарафлар фойдаланиб қолади. Бу ҳолатни тўғри йўлга солиш учун истаганларга ҳақийқий исломдаги тарбияни бериш керак. Агар истаганлар бир хил тарбияни тўғри тарзда, бир хил китобдан, дарсдан ва устозларданўрганиб турсалар, жуда яхши бўлади. Турли ғаразгўларнинг гапига ҳеч ким қулоқ осмай қўяди.