Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ижозатингиз билан бир биродаримизнинг номларидан савол бермоқчи эдим. Биродаримиз шу йили ҳажни ният қилган эканлар, лекин иш юзасидан зудлик билан иш сафарига(командировкага) Изроилга юборишяпти экан. У киши бир китобдан Макка ва Мадинага Изроилнинг фуқароси ёки Изроилга кирди-чиқди деган паспортида печать бўлса киргизмаслигини ўқибдилар. Иш сафарига бормаса ҳам бўлмас экан. У биродаримизнинг нияти қандай бўлади? Қандай маслаҳат берасиз, нима қилиши керак? Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Кейин, янги паспорт олганда борса бўлади. Аммо иложини қилиб, ҳозир борса яна ҳам яхши бўлади.