Ассалому алайкум! Хўл ёки қуруқ нажосатни билиб билмай ушласа ёки бирор азога кийимга тегиб кетса асари кўринмаса ҳам нопок қиладими? 2. Ювилган кийимларни қуритиш мақсадида дарахт шохларига оламиз базида қуш тезаги устига илинган бўлади шундай ҳолда яна қайта ювиш шартми? 3. Гўшти ҳалол лекин Оллоҳни Зикир қилинмасдан сўйилган ҳайвонларнинг фақат гўштини ейиш ҳаромми ёки у ғўштни ушлаганда ёки у гўшт қўшилиб пиширилган овқатларни ҳам нажосат қилиб. Худди нажосат теккан нарса каби тегса текган жойини нопок қиладими яни теккан жойини ювиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳўл нажосатнинг намлиги ўтса ёки бошқа асари кўринсагина нопок қилади.
2). Гўшти ейиладиган қушларнинг тезаги пок.
«Кифоя» китобида қуйидагича келади: Гўшти ейиладиган ва ҳавода туриб тезак ташлайдиган кабутар, чумчуқ каби қушларнинг тезаги покдир. Қадимдан Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқиб келинган.Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устиларига кабутар тезак ташлаганда, артиб ташлаб, намоз ўқиганлари маълум. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган.Шунингдек, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфнинг надида гўшти ейилмайдиган ва ҳаводан тезак ташлайдиган лочин, қирғий ва қарға каби қушларнинг тезаги ҳам пок.
3). Аллоҳнинг номи зикр қилинмасдан сўйилган ҳайвон гўштини тановул қилиш ҳаром. У гўштнинг ўзи эса нажосатдир. У теккан кийимни нопок қилади. Валлоҳу аълам!