Ассалому алайкум! Мен 1 йил авал бир товуқ хонада ишладим уерда товуқларни 40 кунда етиштиришар экан катта товуқ хона бўгани учун товуқларнинг кўп қисми ўлар экан ўша ўлган товуқларни ҳам ҳолол сўйилган товуқларга қўшиб сотишар экан яна уларнинг қуш хонаси эшиги олдига аллоҳу акбар, бисмиллоҳ деб ёзилган экан ва бу товуқларни савдогарлар сотиб олишади ва биздек мўмин мусулмонларга сотади бу тўгрими бозорларда товуқ гўштини сотаётган сотувчидан сўрасангиз бу сотаётган гўштингиз ҳалолми десангиз билмадик бизҳам олиб сотамиз кўзимиз билан кўрмаганмиз дегишади кўпчилик ҳамма товуқ хона ҳам шундай қилади дейди .мен ўша холатнинг гувоҳи бўлдим уни кўргандан биён товуқ гўштини истимол қилолмайман кўпчилик жойга борсам шу бозор товуқ гўшти қўйишади мен эса ея олмай ноқулай вазиятга тушуб қоляпман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ўлган товуқларни ҳалоллари орасига қўшиб халқнинг луқмасини булғашар экан. Бу нарсани ҳалол деб қилишса диндан чиқиб қолиш хавфи ҳам бор. Қушхонани бошқариб турганларни дарҳол бу ишларни тўхтатишга чақиринг. Бош тортишса уларнинг ишларига қарши исбот-далил тўплаб мусулмонларни огоҳлантиринг. Ҳаром нарса истеъмол қилиб қўйишмасин. Валлоҳу аълам!