Ассалому алайкум! Мен Тошкент шахридаги мехмонхоналардан бирида администратор бўлиб ишлайман. Яъни келган мехмонларни кутиб олиб уларга хоналарни сотаман. Савол шундан иборатки бизга аниқ нарх берилган яъни хона 1 сўм. Агар мен шу хонани мехмонга 2 сўмга сотсам (мехмон хонага, шароитга ва нархга рози бўлса) 1 сўмни ўзимга олсам бўладими? Бу халолми ёки харом?
– Ва алайкум ассалом! Сиз хиёнат қилган ҳисобланасиз. 2 сўм қилиб сотганларингиз сизни мулкингиз эмас. Валлоҳу аълам!