Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар муддатини аниқлаш

17:41 / 01.02.2023 | Jamshid | 430
Ассалому алайкум! Мен Тошкент шаҳридан Бухоро шаҳрига 9 январ куни сахарда сафар қилдим, 23 январ куни сахарда Бухородан Тошкентга қайтаман. Шу муддат ичида Бухорода яшаган пайтимда муқим хисобланиб намозни тўлиқ ўқийманми ёки сафарда хисобланиб намозларини қаср қилиб ўқийманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бухоро шаҳрида қанча муддат туришни ният қилганингизга қаранг. Тўлиқ 360 соат (15 кеча-кундуз) ёки ундан кўп бўлса муқим ҳисобланасиз. Ундан ярим соат кам бўлса ҳам мусофир ҳисобланасиз. Тошкентдан Бухорога бориш ва қайтишга кетадиган вақтни ҳисобламайсиз. Айнан Бухоро шаҳрида неча соат туришни ният қилганингизга қаранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat