Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муқимлик макони

14:40 / 02.02.2023 | Толиб | 601

Ассалому алайкум! Мен хозирда оилам билан Самарқанд вилояти Нуробод шахрида яшайман. Яқинда Навоий шахрига ишга жойлашдим ва келгусида шу ерда доимий ишлайман иншааллох. У ерда ўз шахсий уйим бор. Оилам билан яқин 6 ойдан кейин кўчиб бориб яшаймиз иншааллох. Унда бир ўзим хафтанинг душанбадан жумагача кунлари яшайман ва дам олиш кунлари Нуробод шахрига оилам билан бирга яшаш учун келаман. Масофа машинада 130км. Ушбу холатда мен учун Нуробод шахри муқим хисобланадими ёки Навоий шахри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Баъзи фиқҳий китобларда «Ватани аслий бошқа бир ватани аслий сабабидан бекор бўлади», дейилган. Лекин аллома Ибн Ҳумом айтадиларки:

فَانْتَقَلَ عَنْهُ وَاسْتَوْطَنَ غَيْرَهُ قَيَّدَ بِالْأَمْرَيْنِ فَإِنَّهُ إذَا لَمْ يَنْتَقِلْ عَنْهُ بَلْ اسْتَوْطَنَ آخَرَ بِأَنْ اتَّخَذَ لَهُ أَهْلًا فِي الْآخَرِ فَإِنَّهُ يُتِمُّ فِي الْأَوَّلِ كَمَا يُتِمُّ فِي الثَّانِي.

 «Аввалги ватани аслийнинг бекор бўлиши учун икки нарса шарт қилингандир:
– Аввалги ватандан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетиб, мутлақо алоқани узиш, яъни у ерда бошқа яшамасликни ният қилиш.
– Бошқа бир жойда яшашни ният қилиб, ватан тутиш. Шунинг учун агар бир киши ўзининг аввалги ватанидан бутунлай алоқани узмасдан, бошқа бир шаҳардан уй сотиб олиб, у ерда ҳам доимий яшашни ният қилса, аввалги ватан бекор бўлмайди». (Фатҳул қодийр). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat