Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда юртимизда аномал совуқ давом этмоқда. Уйимда ҳозир газ ҳам свет ҳам йўқ. Ғтин ёқишга шароит ҳам йўқ кўпқаватли уйда тураман. Таҳорат олмоқчиман лекин совуқда олишга қийналяпман. Ўзи яқинда касалдан тузалгандим. Қандай йўл тутай маслаҳат беринг?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат банданинг ибодатлари учун калитдир. Уни барча нарсадан устун қўйиш керак. Ҳиммат қилинса ҳозирда энг олис қишлоқларда ҳам сув иситиш чорасини топса бўлади. Уйингизда бўла туриб таяммум қилишингизга рухсат кўрмаяпмиз. Валлоҳу аълам!