Ассалому алайкум! Агар Ислом динидан бошқа дин вакили Исломдаги дуолардан бирини ўқиса у Ислом динига кирган ва мусулмон бўлган ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Шаҳодат калимасини тили билан айтиб уни қалби билан тасдиқламаса, дуо тугул ҳатто Қуръондан оят ўқиса ҳам мусулмон ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!