Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганда томоқда балғам пайдо бўп қолса шу томоқдан балғамни кетказиш учун томоқни қириб юборса намоз бузилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Узрсиз томоқ қириш.
Мажбур бўлиб ёки овозини яхшилаб олиш учун томоқ қирган кишининг намози бузилмайди. Аммо узрсиз икки ҳарф миқдорида овоз чиқариб томоқ қириш намозни бузади. («Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!