Ассалому алайкум! Мен тиббиёт йўналишида ўқиман баъзан уймизга маҳалламиздаги беморлар келиб дори-дармон ёздирганлари ва укол қилдирганлари учун менга ёрдамингиз учун хаққингиз деб пул беришади бу хақни олсам бўладими халол бўладими? Аллоҳ учун ҳеч хақсиз ҳизмат қилсам савобга эриша оламанми...
– Ва алайкум ассалом! Бу соҳада етарли илмга эга бўлса беморларни кўрикдан ўтказиши, даволаши ва бу учун ҳақ олиши жоиз. Аллоҳ учун қилса шак шубҳасиз улкан савоб олади. Валлоҳу аълам!