Мен 2006 йил автохалокат туфайли қораталоғимдан айрилганман. Лекин шунга қарамай 2 йилдан сўнг Кесарево Сечение орқали фарзандли бўлдим. Хомиладорлик вақтим оғир кечди. Хозир спирал қўйдирганман. Бир мухлисга Сиз "сперал қуйдириш? « Жавоб #1 : Ноябр 12, 2010, 08:43:10 »- Аслида ҳомиладан сақланишга рухсат йўқ. Аммо сиз айтган каби узрли ҳолатлар бўлса, бир йўла эмас, вақтинчалик ҳар ким ўзига зарари озроқ воситалардан фойдаланса бўлади." дегансиз. Мен соғлигим ёмонлиги туфайли бошқа туға олмайман. Мен спиралда юраверишим керакми ёки уни олиб ташлашим керакми? Саволим ноўрин бўлса узр. Жавобингиз учун ташаккур. ОЛЛОҲ Сиздан рози бўлсин!