Ассалому алайкум! Мен интернетда реклама бериб, масофадан пройектлар оламан, ва ўзимнинг вақтим бўлмай қолса, шерикларим билан нархини келишаман ва уларга ўзлари қилиб берадиган жой учун малум миқдорда пул оламан. Лекин ўзим пройектни анча юқори нархга оламан. Шерикларим рози бўлади, лекин менга қолган пуллар халолми?
– Ва алайкум ассалом! Лойиҳага буюртма берувчи тараф уни айнан ўзингиз бажаришингизни шарт қилган бўлса жоиз эмас. Бошқа шахс орқали бажартиришингизга ижозат берган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!