Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарс ўтса жоизми

16:50 / 17.05.2023 | Muhriddin | 484

Ассалому алайкум! Чет эл нашриётига тегишли китобларни улар асосида ИЭЛТСдан репититорлик қилиш учун сотиб олдим. Муаллифларнинг рухсатисиз 1). Шу китобларга асосан дарс ўтсам жоизми? 2). Унинг нусхасини ўқувчиларга бепул берсам жоизми? Чунки дарсда ўша китобдан олинглар дейилса, бозордаги нусхаларини олиб келишади асли қимматлиги учун. 3). Китобни илм ҳосил қилиш учун сотиб олинади, ўша китобдаги илмни ўқувчиларга бермасликнинг иложиси деярли йўқ, китобни ўқигандан кейин мияда ўша илмдан бўлиши табиий ҳолат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.

2). Ўша нусхаларга муаллифлик ҳуқуқи кимга тегишли бўлса ўшанинг рухсати билан чоп қилинган бўлиши керак. Рухсатсиз чоп қилинган бўлса уларни тарқатманг. Чунки китобдан нусха кўчириб сотиш орқали фойда олиш муаллифнинг ўзига хос ҳуқуқдир.

 3). Китобнинг ўқиб, ундаги маълумотларни бошқаларга пул эвазига ёки текинга ўргатишингизга ҳеч қандай монелик йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat