Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Факторинг хизматини учун ишлаш

14:10 / 18.05.2023 | Muxammad | 659

Ассалому алайкум! Логистика корхонасида фасторинг (молиявий қўллаш)хизматидан фойдаланишнинг Жоизмаслиги ҳақида 2 та сабаб келтирилган экан. Биринчиси- Қарзни сотиш амолиёти бўлиб қолаятганлиги ва бу иш Шариатимизда тақиқланганлиги. Иккинчиси- Қарзни сотиб олувчи бу пулни қайтариб олмаслик хавфининг борлиги. Бу иккала ҳолатда ҳам менда савол туғилди. Биринчи ҳолат- (Қарзни сотиш амолиёти бўлиб қолиши) бу ҳолатда биз юкни бир жойдан иккинчи жойга олиб борганимиз учун ўз хизмат хаққимизга келишилган пулни Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси)га барча документлари билан ўз хизматимизни сотаяпмиз яъни БУЙ десак ҳам бўладими ? Чунки биз улардан пул олиб пулни ортириб бериш амалиётини яъни(“Рибо ан-насия” қарз муносабати асосидаги алмашинув жараёнида кечиктирилган муддат учун қўшимча қиймат/устама олиш орқали фойдага эришиш) ни ихтиёр этмасдан биз ишлаб топган хизматимизни сотаяпмиз десак бўладими? Иккинчи жоиз бўлмайдиган сабабга савол: Қарзни сотиб олувчи бу пулни қайтариб олмаслик хавфининг борлиги. Бу вазиатда агарда Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси) бирон бир биз уларга сотган юк & хизмат учун пул тўланмаслигини билса ёки тўлаш ортга чўзилса улар бизга берган ўша юк & хизмат пулларини олиб қолишади. Бу жойда Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси) зарар кўрмайди. Яъни улар хафдан холи муносабатда. Учунчи саволим. Ўша логистика корхонаси ва Молиявий қўллаб турувчи (Факторинг корхонаси) ни ўзаро документатсия ва олди сотди қиладиган ишчилар бўлимида яъни логистика корхонасининг бухгалтериясида ишласам ва хизмат ҳаққи олсам, мен харом луқма топаётган ва оиламга харом луқма едираётганлар ҳукмида бўламанми? Бу жойда ишласам қай даражада жоизмас иш қилаяотган ҳукмида бўлаяпман, мисол учун (Харом, ёки Макрух)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди. Бу воқеликга зид талқин. Юк ташувчи тараф ўз хизматини юк эгасига (буюртмачига) тақдим қилган ва хизмат кўрсатиш шартномасини айнан улар билан тузган. Шу шартномага асосланиб улар пул олишга ҳақдор бўлмоқдалар ва у пулни тўлаш айнан шу шартномага кўра буюртмачининг зиммасига тушмоқда.

2). Бундай шартли ҳар қандай келишув фосид, яъни дуруст эмас. Пулни пулга сотишда насия қилиш ҳам, эвазлар бир валютада бўлса бирини кам бериш ҳам рибодир.

3). Бошқа иш топишингизни маслаҳат берамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat