Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен хам гунохкор бўлмайманми

15:35 / 05.09.2021 | Nuriddin Irkuziyev | 1125

Ассалому алайкум! Устозлар мен хозирда қозоғистон республикасида ишлаябман. Шафёрман, камаз хайдайман, хозирги кунда бир фирмага тупроқ ташиябмиз. Бир кунда шеригим билан 10 машинадан тупроқ оборамиз. 20 машина бўлади, лекин шеригим қоровул билан гаплашиб 24-26 машина ёздиради. Бу албатта харом ишлигини биламан хар бир олиб кеган машинага қўл қўйиб кетамиз. Мени хавотирга солган нарса шеригим мени машинамни номерини ёзиб мени номимдан хам қўл қўйиб рейс қўшдирябди. Мен хам бу ишларига шерик бўлиб қолмайманми? Ундай қилма десам сиз қўл қўймаябсизку дейди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ортиқча ёздирилганлари ҳалол бўлмайди. Сиз шергингиз ва қоровулни бу ишни тўхтатишини, агар тўхтатмаса раҳбарларга айтишингизни билдириб огоҳлантиринг. Агар шу ишда давом этишса, айтиб қўйинг. Аввал ортиқча ёздирилганларининг пулини олманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat