Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фирбгарни шарманда қилиш

19:10 / 18.05.2023 | Давлатёр | 555

Ассалому алайкум! Биттасига 10 000 рубл қарз бердим ялиниб ёлвориб Ҳудо ҳаққи 3 кунга қайтараман деб олди. У инсонни унчалик танимайман лекин битта қурилишда ишлаймиз. 3 кун бўлди бермади топа олмади ва бошқа жойга ишга кетиб қолди. Яна 3 кун муҳлат бердим ва 3 кундан кейин телефон қилсам олмайди смсларни ўқийди жавоб ёзмайди . Ҳар нималар деб кўрдим Аллоҳга қасамки касофати оилангга Яқинларингга уриб миллион баробар бўлиб чиқиб кетмаса сендан рози эмасман дедим. Шунда ҳам жавоб ё‘қ . Яна муҳлат сўраса бемалол кутаман лекин телефонга жавоб бермай жахлимни чиқаряпти. Савол: Шу инсонни Блоггерларга айтиб расмларини бериб фирибгардан огоҳ бўлинглар қарз олиб қайтармайди деб видео чиқарсак бўладими?. У инсон бошқаларни ҳам шундай қилар экан бошқасидан 23 000 рубл қарзи бор. Билмадим яна кимларни шунақа алдаб юрибди. Пулимни унинг устидан қарайдиган бошлиқлар орқали олиш мумкин лекин аниқмас. Ҳозир ҳам ўша пулимга жуда зарурман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пулингизни ундириб олиш билан кифояланинг. Унинг суратини ижтимоий тармоққа тарқатманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat