Ассалому алайкум! Бир хонадошим ресторанда ишлайди, ошхонада. Ишдан қайтишида доим овқат олиб келади, у ердагилар ташлаб юборади ахлатга исроф бўлади, шунча овқат дейди, тозами бу овқат деб сурагандим ха, қозонда қолган, одамлардан ортган овқатни қўшмайди, деди. Лекин негадир у овқатни ейишга кўнглим тортмаябди, барибир пулга сотиб олинмаганлиги учунми? Саволим, шу овқатни есак бўладими ё халол бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ортиб қолган таом рестораннинг мулки экан. Ресторан маъмурияти рухсатисиз олган бўлса еманглар. Валлоҳу аълам!