Ассалому алайкум! Бир танишим ҳаромдан мол топиб (яъни онлайн қиморларни ўйнаб) мошина, уй, телефон, компютер шундай нарсалар олибди. Ҳозир тавба қилиб бутунлай ташлаган лекин ўша вақтида олиб қўйган уйида намоз ўқиди. Намозлари дуруст бўладими? Унинг устига харом пулдан олган компютерида ҳалол ризқ топишга ҳаракат қилади дастурчи бўлгани учун. Шунда топган пуллари ҳалол бўладими ёки ҳаромга олган ҳамма нарсасини сотиб, пули савоб умид қилмасдан эҳсон қилсинми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳаром пулга нима сотиб олган бўлса ҳаммасини ҳисоблаб қийматини фақир-мискинларга садақа қилиб юборсин. Валлоҳу аълам!