Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат мен намоздаги хушуъ ва хузуъ номли мақолани ўқиб чиқдим. Аммо мен ўқиётган намозимдан ҳеч кўнглим тўлмайди, менда намозим қабул бўлаяптимикан ёки қабул бўлмаяптимикан деган хавфми, қўрқувми, хавотирми, ишқилиб бир нарса бор. Ҳазрат, мени ихлосим камми, бу ҳолатим яхшими ёки ёмонми? Мен қандай одамман билолмаяпман... Қандай қилишим ва қандай бўлишим керак? Сизга раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Намоз ўқиган одам энг яхши одам бўлади. Мазкур мақолани такрор ва такрор ўқинг, яхши бўлади.