Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иш жойимда

07:45 / 12.03.2019 | Umid abdiyev | 2074
Ассалому алайкум! 2019 йилни бошидан Аллоҳга шукур 5 маҳал намоз ўқишга муяссар бўлдим. 1. Бозорда ишлайман. Масжид салкам 1 км узоқликда. Ишхонада намоз ўқийман, аммо мени деярли ҳамма кўриб туради. Шовқин-сурон, лекин ҳеч кимга ҳалақит бермаган ҳолатда пешин ҳамда аср намозини адо қиламан. Жума куни эса жума намозига масжидга бораман. Шу ҳолатим тўғрими? 2. Жума куни нима учун пешин намози ўқилмайди? Жума намозида қандай ният қилай? 3. Шом пайти бозордан чиқиб масжидга бораман. Имомга иқтидо қилган ҳолатда жамоат билан намоз ўқиймиз. Имом билан биргаликда сураларни қайтараманми ё жим тураманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ муборак қилсин, бардавом қилсин, Ўзи рози бўладиган амал устида вафот топтиришни насиб қилсин.
2). Ўрнига жума ўқилгани учун.
3). Фақат қироат қилаётганда жим турасиз. Бошқа ҳамма ўқиладиганларини сиз ҳам ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat