Ассалому алайкум! Бир киши таҳоратни ҳам, ғуслни ҳам қасд қилмасдан шунчаки устидан сув қуйиб ювинмоқчи. Ювинишни охирлатганда таҳорат қилиш нияти пайдо бўлди ва оғзи ҳамда бурнини чайди, лекин устидан қайтадан сув қуйиб ювинмасдан ювиниш хонасидан чиқди. Шу ҳолатда киши таҳоратли ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзоларга сув етган бўлса таҳоратли ҳисобланади. Валлоҳу аълам!