Ассалому алайкум! Мени саволим шуки; кўпинча эрталаб уйгонганимда нопок ҳолда уйғонаман ва бомдодга ғусл олишимга тўғри келади. Саҳарда уй сал совуқроқ бўлади. Эрталаб чўмилсам шамоллаб қолаяпман ёки бошим оғриб қолади. Бу нарса 2-3 марта содир бўлди ҳам. Шуни қандай йўли бор? Эрталаб уйғонганда бомдод намози учун тахорат олиб ич кийимни алмаштириб қўйсам етарли бўладими ёки чўмилсамда лекин бошимни ювмасам? Қандай йўлни маслаҳат берасизлар?
– Ва алайкум ассалом! Аввал текширтиринг. Агар шамоллаш сабаб чиққан сув бўлса ғусл қилинмайди. Агар маний бўлса ғусл қилинади. Валлоҳу аълам!