Ассалому алайкум! Бир танишим ўзини қўлидан келмаслиги учун ҳимоя иши (диплом иши) ёзиб беришимни ва мехнатим эвазига малум бир миқдорда пул беришини айтиб илтимос қилди, бу пул ҳалолми? Пул зарур эди, шу ишни қилишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Ўзи ёзмаган ишни мен ёздим дейиши ёлғондир. Бундай иш қилиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!