Ваалайкум ассалом! Бу гаплар бир фикр, айнан шундай бўлади дейилмайди. Бу нарсаларни Яратувчининг Ўзи ҳал қилиб бўлган. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади.
الَّذِينَ يَتَّبِعُونَ الرَّسُولَ النَّبِيَّ الأُمِّيَّ الَّذِي يَجِدُونَهُ مَكْتُوبًا عِندَهُمْ فِي التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ يَأْمُرُهُم بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَاهُمْ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَآئِثَ وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ وَالأَغْلاَلَ الَّتِي كَانَتْ عَلَيْهِمْ فَالَّذِينَ آمَنُواْ بِهِ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَاتَّبَعُواْ النُّورَ الَّذِيَ أُنزِلَ مَعَهُ أُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
157. Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Расулга эргашурлар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар – ана ўшалар зафар топувчилардир».
«…уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган…» пайғамбар эканликларидир.
Бу ҳам барча учун умумий қоида. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нимани ҳалол қилган бўлсалар, ўша нарса покдир. Пок нарса эса, шубҳасиз, фойдалидир. Пайғамбаримиз ниманики ҳаром қилган бўлсалар, демак, улар Ислом шариати ҳаром қилган нарсалар бўлиб, ҳаммаси нопокдир. Нопок нарса зарарлидир. Унинг зарари дарҳол кўриниши ёхуд бир оз фурсатдан кейин намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, бир неча авлоддан кейин ҳам зоҳир этиши эҳтимол. Шунинг учун турли андишаларга бормай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром қилган нарсалардан доимо хазар қилиш, улардан узоқда бўлиш шарт. Валлоҳу аълам!