Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайз ҳолатида Иҳлос сурасини ўқиш

16:52 / 21.05.2023 | Feruza | 856

Ассалому алайкум! Ният қилиб Иҳлос сурасини қирқ минг марта оқиб натижасини Аллаҳдан кутишлик ҳақида ишончли одамдан эшитган эдим. Иҳлос сурасини зикр сифатида ўқиб юраман. Саволим ҳайз ҳолатида иҳлос сурасини зикр сифатида оқиб юриш мумкинми Жавобингиз учун раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сурани бошидан охиригача ўқишингиз дуо эмас тиловат қилиш ҳисобланади. Ҳоиза бир оят бўлсин ёки ундан оз бўлсин тиловат мақсадида ўқиши ҳаромдир.

وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ 

Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги.
Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat