Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга дуо қилиш

10:06 / 08.05.2020 | xumoyunxon xumoyunxon | 2670

Ассалому алайкум! Мён катта амалдор эдим. Давлат ишидаги рахбар эдим. Намозларимни сўнгида "Аллоҳим, менга бу дунёда қандай синов берсанг хам розиман, шукр қиламан, фақат охиратда жаннатинга киргизсанг бас" деб дуо қилардим. Яқинда бир тухмат орқасидан 1 кунни ўзида хам амалимдан, иш жойимдан ва қисман мол дунёимдан хам айрилдим. Афсус қилдим, лекин шукр қилдим, ва чиройли сабр қилдим. Алхамдулиллах дунё қалбимдамас эканми, бу кунларни енгиб ўтишим қийин бўлмади. Хозир уша амалимни қайтаришни насиб қил деб Аллоҳга дуо қилсам бўладими? Аввалги дуодаги сўзимни, яъни "хар қанақа синовинга розиман" деган сўзимни бузган бўлиб қолмайманми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз қуйидагича дуо қилинг. 

وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَعُ هَؤُلَاءِ الدَّعَوَاتِ حِينَ يُمْسِي وَحِينَ يُصْبِحُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِيَ، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳумма! иннии асъалукал афва вал офията фиддини вад-дуня вал охира. Аллоҳумма! иннии асъалукал афва вал офията фии динии ва дунйая ва аҳлии ва молии. Аллоҳуммастур авротии ва аамин равъотии. Аллоҳумма! иҳфазнии мим байни ядайя ва мин холфии ва ан ямийнии ва ан шимаалии ва мин фовқии. Ва аъузу би азаматика ан уғтаала мин таҳтии».
Шарҳ: 
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дин, дунё ва охиратда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим! Албатта, мен Сендан динимда, дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим! Менинг авратларимни сатр қил ва қўрқинчларимни омонлик қил. Аллоҳим! Мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан ва устимдан Ўзинг муҳофаза қил. Ва остимдан суиқасдга қолишдан Сендан паноҳ сўрайман». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat