Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёмат

15:32 / 21.05.2023 | Xayrulla | 505

Ассалому алайкум! Қиёматда барча гуноҳлар ошкор қилинади дейилган. Қандайдир амаллар ёки дуо ва ибодатлар борми барча гуноҳларни шунингдек гуноҳи кабираларни ҳам Аллоҳ яшириб қиёматда шарманда қилмайдиган? Жуда кўпчилик танишларимиздан эшитканман шу саволни аммо аниқ жавоб эшитмаганмиз


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Насуҳ тавба қилиш ва Аллоҳ таолодан гуноҳларни афв-мағфират қилишини сўраш керак. Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо ҳам шунга далолат қилади:

وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَالَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدَعُ هَؤُلَاءِ الدَّعَوَاتِ حِينَ يُمْسِي وَحِينَ يُصْبِحُاللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِيَ، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда ҳам, субҳ кирганда ҳам ушбу дуоларни қўймас эдилар: «Аллоҳумма! иннии асъалукал афва вал офията фиддини вад-дуня вал охира. Аллоҳумма! иннии асъалукал афва вал офията фии динии ва дунйая ва аҳлии ва молии. Аллоҳуммастур авротии ва аамин равъотии. Аллоҳумма! иҳфазнии мим байни ядайя ва мин холфии ва ан ямийнии ва ан шимаалии ва мин фовқии. Ва аъузу би азаматика ан уғтаала мин таҳтии».
Шарҳ: 
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дин, дунё ва охиратда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим! Албатта, мен Сендан динимда, дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Аллоҳим! Менинг авратларимни сатр қил ва қўрқинчларимни омонлик қил. Аллоҳим! Мени олдимдан, ортимдан, ўнгимдан, сўлимдан ва устимдан Ўзинг муҳофаза қил. Ва остимдан суиқасдга қолишдан Сендан паноҳ сўрайман». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat