Ассалому алайкум! Ишхонада имомликка ўтган эдим, Аъдият сурасида бехосдан бир оят ташлаб ўқиб кеттим. Ва саждаи сахв қилмадим, намозни хам вақти чиқиб кетди. Бунинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Зам сурадан бирор оятни ўқиш ёддан кўтарилиши саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Намоз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!