Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бадназарликдан сақланиш

13:32 / 22.05.2023 | Qorakoʻz | 323

Ассалому алайкум! Бадназарлик ва зинодан сақланиш(Муфтий Маҳмуд Ҳасан Буландшехрий) китобида Ўн еттинчи чора : Нафсни жазолаш . Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар : «Бадназарлик учун йигирма ракъат нафл ўқиш жазосини тайин килиб кўйсин. Бир-икки кунда бу жазога чидай олмай нафс чинқириб юборади ва бадназарликдан воз кечади. Шайтон ҳам шундай дейди: "Бу шахс битта бадназарлик учун йигирма марта сажда қиляпти, яна унинг гуноҳлари яхшиликларга алмаштириб қўйилмасин. Менинг бутун умр килган меҳнатим зое бўлиб кетади. Демак, уни бадназарликка ундамаслик лозим". Саволим шуки шу 20 ракат намоз қандай тартибда ўқилади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нафл намоздир. Уни ўқиш-қўимаслик ихтиёрийдир. Истасангиз 2 ракъатдан, истасангиз 4 ракъатдан ўқишингиз мумкин.
«Нафл» сўзи луғатда «зиёда» деган маънони англатади.
Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазилатли амални «нафл» дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафл намозларни гоҳида ўқиганлар, гоҳида ўқимаганлар.
Бир салом билан кундузи тўрт, кечаси саккиз ракъатдан зиёд нафл макруҳдир.
Чунки бундан ортиқчаси суннатда келмаган. Агар макруҳ бўлмаганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бўлмаса бирор марта мазкур ададлардан зиёдини ўқир эдилар.
Иккисида ҳам тўрт ракъат афзалдир. (“Кифоя” китобидан) Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat