Ассалому алайкум! Сизни телеграмм-канал кузатиб кўп ўрганяпман ва илм оляпман. Аллоҳ ишларингизни бардавом ва илмингизни зиёда қилсин. Бир воқеада тўғри йўл кўрсатинг илтимос. Ўтган йил АЁҚШга 100 минг сўм бензин қуйгани кирган эдим. Шунда этиборсизликдан бензин қуймасдан адашиб қуйдик дейишди. Мен исботлаш учун бензин манометрни нол тургани кўрсатдим. Ишонишмади, чунки кўп мошиналарда манометр хато ишлаш холати учраб тураркан. Исботлаш учун яна 100 минг сўм тўлаб бензин қуйдирдим. Такдирни каранг-ки, хеч хато ишламаган маномертрим, кўтарилмади ва нол кўрсатаверди. Ўзимдан гумон қила бошладим – «нахотки бензин қуйганини кўрмапман ва тухмат қиляпман» деб. Барибар иш тугаши билан сутка хисоб-китобдан сўнг телефонлашадиган бўлдик. Хисоб-китоб кўп фарқ бермабди ва мен адашган бўлиб чиқдим. Лекин 3 кундан сўнг манометр ишлаб кетди ва юрган километраж ва расход бензиндан билдим улар адашган (бензин қуймаган) экан. Шу йил яна ўша АЁқШ кириб 200 минг сўм бензин қуйдим ва пластик картадан тўладим. Электренергия ўчиб-ёнгани учун тўлаган 200минг сўм пулим ярим соатдан сўнг пластик картага қайтиб келди. Яқин кунларда йўлим тушганда 200 минг сўм қайтармоқчи эдим. Лекин ўткан йилги (пули тўланган ва бензин қуйилмаган) воқеа эсимга тушиб қолди. Мен уларга 100 минг қатараманми? Ёки ўткан йилги воқеа хужжат-исботсиз ва далил-гувохсиз бўлгани учун 200 минг қайтаравераманми? Маслахат беринг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Ўша 100 мингни қайтарасиз. Валлоҳу аълам!