Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо насия

14:43 / 06.10.2022 | Murodbek | 771

Ассалому алайкум! Мен насия рибоси хакида ўқиб қолдим. Унда айтиладики 1 кг буғдойга 2 кг арпа алмаштирса бўлади леки бу юзма-юз, таналар бир биридан ажрамай туриб бўлиши керак экан. Қуйидаги хадисни хам ўқидим : Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Юз динорни сарф қилмоқчи – алмаштирмоқчи бўлдим. Бас, мени Толҳа ибн Убайдуллоҳ чақирди. Икковимиз келишдик ва у менга алмаштириб берадиган бўлди. Тиллани олиб, қўлида айлантириб туриб, «Хазиначим ўрмондан келсин», деди. Буни эшитиб турган Умар: «Аллоҳга қасамки, ундан олгунингча ажрамай тур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тиллага тилла (алмаштириш) рибодир. «Ол!», «Бер!» бўлса, мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. «Ол!», «Бер!» бўлса, мустасно. Арпага арпа рибодир. «Ол!», «Бер!» бўлса, мустасно. Хурмога хурмо рибодир. «Ол!», «Бер!» бўлса, мустасно», деганлар», деди».
Саволим шундайки: Мен Финляндия давлатида ишлайман бу ердан ишлаб топган пулимни шу ердаги бир биродаримга доллар қилиб олишим ва Ўзбекистанга юборишим учун бераман ва кейин айрбошлаган пулни яни долларни отам унинг Ўзбекистандаги уйидан олади. Бу ерда насияа рибоси қилиб қўймадимми ёки бу ишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пул айирбошлашда қўлма-қўл бўлиши шарт. Сиз аввал пулингизни айирбошлаб олинг, сўнгра уйингизга жўнатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat