Ассалому алайкум! Яқинда тиш олдиргандим тишими ўрнидан хозир йиринг оқиб турибди, кунлар илиб қолса даволайман. Хозир даволасам совуқда яна йиринглаб қоляпти. Йиринг оққанини оғзимда тами келяпти, лекин тупургимни рангига тасир қилмаяпти. Бу холатда тахоратим синадими?
– Ва алайкум ассалом! Йиринг таъмини сезган бўлсангиз, демак у оқадиган миқдорда чиқиб таҳоратингиз синган. Валлоҳу аълам!