Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусул қилиш керакми

13:37 / 24.05.2023 | Жахонгир | 598

Ассалому алайкум! Уйламаган мен намоз ўқийман мен уйқуда кейин бомдод намозига турганимда ички кейимда оз миқдорда маний ёки шунга ўхшаган нарса келгани кўряпман ваҳоланки мен қачон маний ёки шунга ўхшаган нарса чиқанини билмайман мен энди ғусул қиламанми бу анчадан бери содир бўлайпати намоз ўқишда тўхтаб қолябман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша чиққан нарса нима эканини аниқлашингиз лозим. Агар маний бўлса ғусл вожиб. Агар маний ҳам мазий ҳам бўлмаса ғусл вожиб эмас. Агар мазий бўлса унинг тафсилоти бор. У қуйида баён қилинади.
“Кифоя” китобида бундай дейилган:
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқлик.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо, маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, «маний» деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади.

ولا يجب الغسل اتفاقا فيما إذا تيقن أنه ودي تذكر الاحتلام أو لا أو شك أنه مذي أو ودي ولم يتذكر الاحتلام أو تيقن أنه مذي ولم يتذكر الاحتلام ، ويجب الغسل عندهما لا عند أبي يوسف فيما إذا شك أنه مني أو مذي أو مني أو ودي ولم يتذكر الاحتلام فيهما 

Ушбу ҳолатларда бил-иттифоқ ғусл вожиб эмас:
- туш кўрганини эслай олса ҳам, эслай олмаса ҳам, агар (чиққан нарса) вадий эканини аниқ билса;
- (чиққан нарса) мазий ёки вадий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса;
- (чиққан нарса) мазий эканини аниқ билса ва туш кўрганини эслай олмаса. 
Ушбу ҳолатларда улар(Абу Ҳанифа ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимо)нинг наздида ғусл вожиб бўлади, Абу Юсуф (роҳматуллоҳи алайҳи)нинг наздида вожиб бўлмайди:
- (чиққан нарса) маний ёки мазий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса;
- (чиққан нарса) маний ёки вадий эканида шак қилса ва туш кўрганини эслай олмаса. (Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat