Ассалому алайкум! Устозлар менга бу саволга жавоб топиб беришимни қўшним илтимос қилганди. Қўшним уйида бир неча елим идишларда 1литрлик ёғлар сақлаб қўйган эди. Бир куни сичқон у идишларнинг қопқоғини ғажиб еб кетибти. Ёғнинг ўзи бутун турибти, аммо қопқоқсиз. Қўшним 4 ойдан бери ишлатмай сақлаб олиб қўйганлар. Шу ёғларни таом тайёрлашда ишлатса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида сичқон теккан сув макруҳи танзиҳий бўлади. Бошқа мазҳаб уламолари уни пок дейишган. Уни истеъмол қилиш жоиз. (Таҳтовийнинг “Мароқил фалаҳ” хошияси). Валлоҳу аълам.