Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайнетдаги хизмат ҳаққи

10:26 / 10.04.2014 | tillobek | 3787
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Илтимос саволимга жавоб беринг, жуда ҳам муҳим савол! Ҳозирда ҳамма жойда шу аҳвол. Саволим шуки, яқинда пайнетларда комиссияларни бекор қилди яъни 1000 сўм берса мижозга тўлиқ 1000 сўм тушаяпти, олдин 1000 сўм берса 940 сўм тушар эди ва агентга (Пайнет ходимига) 60 сўм ойлик тариқасида қолар эди. Энди шуни йўқ қилиб юборди. Энди мижоз 1000 сўм солса ҳисобига 1000 сўм тушади ва бизга неча пул солса ҳам уша пулдан бизга 2,5% (бу 1000 сўмдан 25 сўм бўлади) ойлик тариқасида белгиланди. Бу пулни компания қоплайди, мижозга ўша берган пули тушади қонун бўйича. Энди эса деярли барча пайнет шаҳобчаларида мижоз неча пул солишидан қатъий назар алоҳида 200 сўм хизмат ҳақи беринг деб олиб қолиняпти, ўша олинаётган 200 сўм пул ҳалолми ёки ҳаромми? Устоз агар савол беришни билмаган бўлсам ёки тушунтира олмаган бўлсам мени кечирнг! Аллоҳ таоло икки дунё саодатига этишликни насибирузи айласин. Амин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хизмат ҳақи бўлса, ҳалол.

Топ рейтинг www.uz Openstat