Ассалому алайкум! Яқинда бир ривоят туфайли мусиқа эшитишни бас қилишга қарор қилдим ва ҳозирги кунда уларни тингламаяпман. Лекин, мен ўз соғлигим учун(оммага тарғиб қилмаган ҳолатда) рақсга тушар эдим. Айтингчи, вақти вақти билан рақсга тушиб турсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Саломатлик учун албатта рақсга тушиш шарт эмас. Унинг муқобилида жуда кўп турдаги спорт машқлари бор. Уларни бемалол уйда бажарса бўлади. Валлоҳу аълам!