Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи раҳм

15:57 / 25.05.2023 | Ziyodulloh | 513

Ассалому алайкум! Бир нечта саволларим бор эди: 1) Динимиз оила аъзоларига, яқинларига силаи раҳм қилишга буюради. Аммо менда иккиланиш пайдо бўлиб қолди. Амма, тоға, хола, амакиларим диний тушунчаси анча суст. Бидъат, ширк, куфр амалларни қилиб келишади. Масалан, фолбин бахшиларга бориш, ҳалол харом масаласи, шунга ўхшаш... Улар билан қандай силаи раҳм қилинади? Қачон бирга суҳбатлашсак, ғийбат, ёлғон тухматлар қилишади ва юқорида айтилгандек фолбин бахшиларга борганлари ҳақида гапиради. Бу амаллар гунохлиги, ислом дини бундан қайтаргани ҳақида гапирсак фақат ёмон кўришади, Ваҳобийга чиқаради ва ҳоказо. Бундай ҳолда қандай йўл тутилади. Силаи раҳм узиладими ёки силаи раҳмни узмасдан бошқа йўли борми? 2)Умра ёки ҳаждан келганларни кутиб олишда паёндозлар солиб дабдаба билан кутиб олиш урф бўляпти, динимизда бунга қандай қаралади? Ўзи умуман тўйда ва шунга ўхшаш маросимларда паёндоз солиш мумкинми? 3) тўйдан олдин унаштирувда берилган узук ёки шунга ўхшаш нарсалар маҳрга ўтадими ёки маҳр никоҳ ўқитишда бериладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Асло силаи раҳм узулмайди. Бот-бот уларни ҳақга, тўғри эътиқодга даъват этавериш лозим. Қўполлик, қаттиққўлликдан йироқ бўлиш, ҳикмат ва сабр билан динга чақириш керак.
Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади:
“Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир».
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали даъватчи умматларига баён қилиб бермоқда. Аввало, «Роббингнинг йўлига»Яъни, даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.Иккинчидан, «ҳикмат» Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.Учинчидан, «ва яхши мавъиза ила даъват қил».Шунингдек, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим.Тўртинчидан, «Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт».Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб боришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, рақибининг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим.Бешинчидан, «Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир».Яъни, даъватчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак. Исломга даъватнинг асосий қоидалари шулардан иборат.

2). Бу ишларнинг биротаси ҳам шариатимизда келмаган.

3). Бераётганида “бу маҳр” деб берган бўлса ва келин шунга рози бўлса дуруст. Бу иш никоҳдан аввал ёки никоҳ ўқилаётган мажлисда ёки ундан кейин бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat