Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насияга телефон

20:57 / 25.05.2023 | Rustam | 523

Ассалому алайкум! Мен насияга телефонлар бераман ва шу телефонларга мени кейнчалик мижоз алдаб кетмаслик учун icloud программасини қўяман. Пулини тўлиқ тўлаб бўлгандан кейин мен шу программани ўчириб ташлайман. Шу ишни қилмасам бази бир мижозлар пулини вохтида тўлами алдаб юришади. Шу ишим қанчали тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Товар насияга сотилганидан сўнг харидорнинг мулкига айланади ва у ўз мулкидан истаганича тасарруф қилиши мумкин. Унинг мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини сотувчи бирор сабаб билан чеклаб қўйиши жоиз эмас. Аммо савдо қилинганидан кейин савдо буюмини харидорнинг розилиги билан гаров сифатида олиб қолиши, сўнгра уни фойдаланиб туриш учун харидорга топшириши ва зарур деб топган вақтда уни  қайтаришни саволда баён қилинган усул орқали талаб қилиши жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat