Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лаборатоия бонуси

05:38 / 11.05.2022 | Ғолибжон | 765

Ассалому алайкум! Менинг касбим шифокор. Беморларим заруриятга кўра хусусий лабораторияларга қон таҳлилларини топширади. Лаборатория эгаси бемор тўлаган пулни маълум бир фоизини менга бонус сифатида қайтариб бермоқчи. Шу пулни мен олишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бемордан ортиқча таҳлиллар топширишни ҳамда бошқа лабараториялардан кўра қимматроқ бўлган, сиз билан тил бириктириб олган жойга боришни талаб қилишингиз жоиз эмас. Шифокор ўз ҳузуридаги беморларга тўғри ташхис қўйиш ва муолажа қилиш учун бор кучини сарфлаши, энг самарали ва камхарж таҳлил ва амалиётлар ўтказиши шарт. Акс ҳолда сиз беморнинг ҳаққига хиёнат қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat